Қурилмадан фойдаланишдан олдин унинг дастур таъминотини янгилаш
Қурилмангиз иш фаолиятини яхшилашни ҳамда илова янгилашлари ва ажойиб
янги хусусиятларни олишни истайсизми? Қурилмангиздан тўлиқ фойдаланиш
мақсадида дастур таъминотини мунтазам равишда янгилаб туринг. Сиз шунингдек
қурилмангизда янгиланишларни автоматик текширишни белгилашингиз мумкин.
Огоҳлантириш:
Дастур янгиланаётганда ўрнатиш жараёни тугаб, қурилма қайтадан ишга
туширилмагунича қурилмадан фойдалана олмайсиз, ҳатто фавқулодда
қўнғироқларни ҳам амалга ошира олмайсиз.
Бирлашмалар ҳақида
31
Хизматлардан фойдаланиш ёки таркибларни юклаш катта хажмдаги
маълумотларнинг узатилишига сабаб бўлиши мумкин ва маълумотларни узатиш
тўловларини ошишига олиб келиши мумкин.
Янгилашни бошлашдан аввал зарядлаш мосламасини уланг ёки қурилма
батареяси етарли кучга эга эканлигига ишонч хосил қилинг.
Меню
>
Созламалар
менюсини танланг.
1
Қурилма
>
Қурилма янгиланишлари
-ни танланг.
2 Жорий дастур таъминотининг версиясини кўрсатиш ва янгиланиш бор ёки
йўқлигини текшириш учун
Амалдаги дастур маъл-ри
-ни танланг.
3 Дастур таъминоти янгиланишини юклаб олиш ва ўрнатиш учун
Қурилма
дастурини юклаш
-ни танланг. Экрандаги акс эттирилган кўрсатмаларга риоя
қилинг.
4 Агар ўрнатиш жараёни юклаб олишдан кейин бекор қилинса,
Дастур янгни
ўрн-ш
-ни танланг.
Дастур таъминотини янгилаш бир неча дақиқани талаб қилиши мумкин. Агар
ўрнатиш пайтида муаммо туғилса, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга
мурожаат қилинг.
Дастур таъминотини янгилашларини автоматик текшириш
Автомат. дастур янгилаш
-ни танланг ва дастур таъминотининг янги нусхаларини
қанчалик тез-тез текширилишини белгиланг.
32
Қурилмани бошқариш
Сизнинг хизмат кўрсатувчи провайдерингиз қурилма дастурини симсиз алоқа
орқали тўғридан-тўғри янгилаши мумкин. Ушбу тармоқ хизмати ҳақида қўшимча
маълумот учун хизмат кўрсатувчи провайдерингизга мурожаат қилинг.