Телефонингиз ва компьютер ўртасида таркибдан нусха кўчириш
Телефон ва мос келувчи компьютер ўртасида расмларингиз ва бошқа таркибни
нусхалаш учун USB маълумот узатиш кабелидан фойдаланишингиз мумкин.
1 Телефонингизни компьютерга улаш учун USB маълумот кабелидан
фойдаланинг.
2 Қуйидаги режимлардан танланг:
Nokia Suite — Nokia Suite компьютерингизда ўрнатилган.
22
Уланиш
Медиани ўзатиш — Nokia Suite компьютерингизда ўрнатилмаган. Агар
телефонингизни уй кўнгилочар тизимларига ёки принтерга уламоқчи
бўлсангиз, ушбу режимдан фойдаланинг.
Оммавий сақлаш — Nokia Suite компьютерингизда ўрнатилмаган. Телефон
компьютерингизда кўчма қурилма сифатида кўрсатилади. Хотира карта
киритилганлигини текширинг. Телефонингизни уй ёки автомобил
стереомагнитоласи каби бошқа қурилмаларга уламоқчи бўлсангиз, ушбу
режимдан фойдаланинг.
3 Контентдан нусха олиш учун компьютернинг файллар бошқарувчисидан
фойдаланинг.
Контактларингиз, мусиқа файлларингиз, видеоларингиз ёки суратларингиз
нусхаларини кўчириш учун Nokia Suite дастуридан фойдаланинг.