Қурилмангизни зарарли таркибдан ҳимояланг
Қурилмангиз вируслар ва бошқа зиёнли таркибга йўлиқиши мумкин. Қуйидаги эҳтиёт чораларини кўринг:
Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари 37
•
Хабарларни очишда эҳтиёт бўлинг. Уларнинг таркибида зарарли дастур бўлиши мумкин ёки улар қурилмангиз
ёки компьютерингизга зарар етказиши мумкин.
•
Уланиш талабларини қабул қилишда, интернетни кўриш ёки таркибни юклашда эҳтиёт бўлинг. Сиз ишонмаган
манбалардан Bluetooth уланишларни қабул қилманг.
•
Фақат етарли хавфсизлик ва ҳимояни таклиф қилувчи сиз ишонадиган манбалардан дастур ва хизматларни
ўрнатинг ва фойдаланинг.
•
Қурилмангизга ва унга уланган компютерга вирусга қарши ва бошқа хавфсизлик дастурларини ўрнатинг. Бир
вақтнинг ўзида фақат якка вирусга қарши амалий дастурдан фойдланинг. Биттадан кўпроғидан фойдаланиш
қурилма ва/ёки компьютернинг ишлашига таъсир кўрсатиши мумкин.
•
Агар сиз ўрнатилган хатчўплар ва учинчи томон интернет сайтларнинг йўналишларига кирсангиз, керакли эҳтиёт
чораларини кўринг. Nokia бундай сайтларни қўллаб-қувватламайди ва улар учун жавобгар эмас.