Рақамли ҳуқуқларни бошқариш ҳақида
Ушбу қурилмадан фойдаланганда барча қонунларга риоя қилинг ва маҳаллий одатларни ҳамда бошқаларнинг шахсий
ҳаёти, қонуний ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилинг. Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш қоидалари расм,
мусиқа ва бошқа таркибдан нусха кўчириш, ўзгартириш ёки ўтказишларга йўл қўймаслиги мумкин.
Контент эгалари ўзларининг интеллектуал мулкларини, шу жумладан муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун
рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) технологияларининг ҳар хил турларидан фойдаланиши мумкин. Ушбу қурилма
DRM орқали ҳимояланган контентга кириш учун ҳар хил DRM дастурларини ишлатади. Шу қурилма ёрдамида сиз
қўйидагилар билан ҳимояланган контентга киришингиз мумкин: WMDRM 10 ва OMA DRM 1.0. Агар маълум DRM
дастурлари контентни ҳимоя қила олмаса, контент эгалари шундай DRM дастурларнинг янги DRM орқали ҳимояланган
контентга кириш имконини бекор қилишга мурожаат қилиши мумкин. Бекор қилиш қурилмангизда шундай DRM орқали
ҳимояланган контентнинг тикланишига йўл қўймайди. Шундай DRM дастурларининг бекор қилиниши бошқа DRM
турлари орқали ҳимояланган контентдан ёки DRM орқали ҳимояланмаган контентдан фойдаланишга таъсир қилмайди.
Рақамли ҳуқуқларни бошқариш (DRM) орқали ҳимояланган контент сизнинг контентдан фойдаланиш ҳуқуқларингизни
белгилайдиган контентга боғлиқ лицензия билан етказилади.
Қурилмангизда WMDRM орқали ҳимояланган таркиб бўлса, қурилма хотираси форматлаштирилганидан кейин
лицензиялар билан бирга таркиб ўчиб кетади. Қурилмангиздаги файллар шикастланганда сиз лицензиялар ва
тарикбни йўқотишингиз ҳам мумкин. Лицензияларни ва контентни йўқотиш сизнинг қурилмангизда ўхшаш контентдан
фойдаланиш имкониятингизни чеклайди. Батафсил маълумот учун хизмат кўрсатувчи провайдерга мурожаат қилинг.
Маҳсулот ва хавфсизлик маълумотлари 35