Хотира картасини киритиш
Фақат Nokia томонидан ушбу қурилма учун тасдиқланган мос келувчи хотира
карталаридан фойдаланинг. Мос келмайдиган карталар ушбу карта ва
қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган маълумотларга
зарар келтириши мумкин.
Сизнинг телефонингиз қуйидаги ҳажмгача бўлган хотира карталарини қўллаб-
қувватлайди 32 Гбайт.
1 Хотира карта уяси қопқоғини очинг.
2 Хотира картанинг алоқа майдони юқорига қаратилганлигига ишонч ҳосил
қилинг ва картани киритинг. Жойига тушмагунича, картани суринг.
3 Хотира карта уяси қопқоғини ёпинг.
8
Ишга киришиш
Муҳим: Амалий дастур хотира картасидан фойдаланганда картани чиқариб
олманг. Бундай иш хотира карта ва қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда
картада сақланган маълумотларга зарар келтириши мумкин.
Телефонни ўчирмасдан, хотира картасини чиқариб олишингиз ёки
алмаштиришингиз мумкин.
Хотира картасини ажратиб олинг
Карта очилгунча уни ичкарига итаринг ва картани чиқариб олинг.