Қайта ишлаш
Ушбу телефоннинг фойдаланиш муддати тугаса, унинг барча қисмлари
материаллар ва энергия сифатида қайта тикланиши мумкин. Тўғри нобуд қилиш
ва қайта ишлашни кафолатлаш учун Nokia We:recycle деб номланган дастури
орқали ўзининг шериклари билан ҳамкорликда ишлайди. Эски Nokia
маҳсулотларингизни қандай қайта ишлаб чиқариш ва қабул қилиш шаҳобчалари
қаерда жойлашганини аниқлаш учун www.nokia.com/werecycle сайтларига ўтинг
ёки Nokia Care мурожаат марказига қўнғироқ қилинг.
Пакет ва фойдаланувчи қўлланмаларини маҳаллий қайта ишлаш мосламаларида
қайта ишлашингиз мумкин.
Маҳсулотингиз, батарея, адабиёт ва маҳсулот қутисидаги чизиб ташланган
ғилдиракли ахлат қутиси, ҳамма электр ва электрон маҳсулотлар, батареялар ва
акумуляторларнинг ишлаш муддати тугаганида алоҳида қисмларга ажратиб
қўйиш кераклигини билдиради. Ушбу талаб Европа Иттифоқига тегишлидир. Бу
маҳсулотларни ажратилмаган шаҳар чиқиндилари сифатида ташламанг.
Телефонингизнинг атроф-муҳитга оид хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумотлар
олиш учун www.nokia.com/ecoprofile сайтига ўтинг.