Кириш кодлари
Хавфсизлик кодлари телефонингизни рўхсатсиз ишлатишдан ҳимоялашга ёрдам
беради. Сиз кодни яратишингиз ёки ўзгартиришингиз ва телефонни кодни талаб
қилишга ўрнатишингиз мумкин. Кодни махфий ва телефондан узоқда хавфсиз
жойда тутинг. Агар кодни унутиб қўйсангиз ва телефонингиз қулфланган ҳолатда
10
Асосий қўлланма
қолса, бу ҳолда телефонингизга хизмат кўрсатиш талаб қилинади. Қўшимча ҳақ
олиниши ҳамда телефонингиздаги барча шахсий маълумотлар ўчирилиши
мумкин. Қўшимча маълумот учун Nokia Care бўлимига ёки телефон диллерига
мурожаат қилинг.
SIM карта билан таъминланган PIN коди картадан рухсатсиз фойдаланишдан
ҳимоя қилади. Баъзи SIM карталар билан таъминланадиган PIN2 код, баъзи бир
хизматларга кириш учун талаб қилинади. Агар сиз PIN ёки PIN2 кодларини кетма-
кет уч марта нотўғри киритсангиз, сиздан PUK ёки PUK2 кодлари талаб қилинади.
Агар сиз бу кодларга эга бўлмасангиз, хизмат кўрсатувчи провайдерингизга
мурожаат қилинг.
PIN модули SIM - картангиздаги хавфсизлик модул маълумотига кириш учун талаб
қилинади. PIN имзолаш рақамли имзолаш учун талаб қилиниши мумкин. Тақиқлаш
пароли тақиқлаш қўнғироқлари хизматларини ишлатишда талаб қилинади.
Телефонингизни қайси усулда кириш қўнғироқлари ва хавфсизлик
созламаларини ишлатишини созлаш учун,
Меню
>
Созламалар
>
Хавфсизлик
-
ни танланг.